Ўзбекистон

МИБдан қарзи борларнинг телефони блокланмайди — МИБ

Ижро ҳужжатларига асосан қарздорлиги мавжуд бўлган шахсларга тегишли мобил телефон қурилмаларини блоклаш ҳақидаги хабарлар фейк ҳисобланади.

МИБдан қарзи борларнинг телефони блокланмайди — МИБ

 

 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) томонидан қарздор фуқароларнинг мобил телефонлари блокланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу муҳокамаларга МИБ расмий муносабат билдириб, бу каби маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

 

Бюро қайд этишича, ижро ҳужжатларига асосан қарздорлиги мавжуд бўлган шахсларга тегишли мобил телефон қурилмаларини блоклаш ҳақидаги хабарлар фейк ҳисобланади. Қарздорлик ёки ижро жараёнлари фуқароларнинг телефонлари ва бошқа техник қурилмаларининг ишлашига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

 

МИБ фуқароларга ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, хорижга чиқиш бўйича чекловлар ҳақида маълумотни расмий манбалар орқали текширишни тавсия этди. Бунинг учун бюронинг расмий www.mib.uz сайти ҳамда Google Play Маркет ёки App Store’да жойлаштирилган mib.uz мобил иловасидан фойдаланиш мумкин.

 

Шунингдек, МИБ фуқароларни фақат ишончли ва расмий ахборот манбаларига таянишга чақириб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмасликка ундади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

МИБдан қарзи борларнинг телефони блокланмайди — МИБ | Zamon.uz