Ўзбекистон

Ўзбекистонда метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

Жамоат транспорти ва ижтимоий соҳа учун газ таъминоти чекланмайди.

Ўзбекистонда метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

 

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газга бўлган талаб ошгани муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (метан заправкалар) фаолиятига вақтинча чекловлар киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, совуқ об-ҳаво шароитида айрим ҳудудларда газ қувурларида босимнинг пасайиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу боис аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим муассасаларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

 

Мазкур чекловлар аҳоли учун барқарор газ таъминотини таъминлашга қаратилган бўлиб, вазият барқарорлашиши билан метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич тикланади.

 

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорти воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз ва барқарор тарзда амалга оширилади. Ушбу йўналишларда фаолият юритаётган транспорт воситаларининг узлуксиз ишлаши аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

 

Ҳудудлардаги вазиятдан келиб чиқиб, қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билдирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди | Zamon.uz