Ўзбекистон

Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган ақлли миграция назорат пунктлари ишга туширилади

Синов тариқасида дастлабки назорат пунктлари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилади.

Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган ақлли миграция назорат пунктлари ишга туширилади

 

Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган «ақлли» миграция назорат пунктларини жорий этиш бўйича янги тизим синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 майдан бошлаб республикада ўз-ўзига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, сунъий интеллект технологияларига асосланган иммиграция назорат пунктлари босқичма-босқич ишга туширилади. Синов тариқасида дастлабки назорат пунктлари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилади.

 

Мазкур инновациянинг асосий мақсади миграция соҳасини рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш ва бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштиришдан иборат. Ички ишлар вазирлиги ушбу пунктлар орқали фуқаролар ва хорижий шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турини босқичма-босқич кенгайтиришни режалаштирмоқда.

 

Шунингдек, 2026 йил май ойидан бошлаб Миграция департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига электрон кириш визаларини бир марталик тарзда 30 кунгача узайтириш ваколати берилади. Бундан ташқари, ушбу органлар хорижий фуқароларга ишлаш учун рухсатнома бериш ҳуқуқига эга бўлиб, бу меҳнат бозорида мутахассисларни қонунийлаштириш жараёнини тезлаштиради.

 

Талабалар учун ҳам қулайликлар жорий этилади. Хусусан, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб талабалар ётоқхона билан шартнома тузгач, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни автоматик тарзда амалга оширилади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган ақлли миграция назорат пунктлари ишга туширилади | Zamon.uz