Қирғизистон салкам 27 тонна пиёзни Ўзбекистонга қайтариб юборди
Текширув давомида маҳсулотда керакли фитоссанитар сертификат ва юк маркировкаси мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ўтган ҳафта охирида «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб келинаётган 26 тонна 978 килограмм пиёз фитоссанитар текширувдан ўтказилган. Текширув давомида маҳсулотда керакли фитоссанитар сертификат ва юк маркировкаси мавжуд эмаслиги аниқланган, шунинг учун пиёз Қирғизистон ҳудудига киритилмаган. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.
Ўш шаҳар Кимёвийлаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин бошқармаси чегара ҳудудида фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назоратни кучайтирган. Мутахассислар барча юкларни синчиклаб текширган ва фитосанитария қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган.
Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги маълумотларига кўра, пиёз маҳсулотларида тегишли сертификат ва белгиланган тартибда ёрлиқ йўқлиги сабабли Қирғизистон ҳудудига ўтказилмаган. Шу тариқа, Ўзбекистондан Қирғизистонга салкам 27 тонна пиёз импорт қилинмади.
Юк Ўш департаменти мутахассислари томонидан қайтарилган ва фитосанитария қоидаларига риоя қилинмагани аниқланган маҳсулот ташувчига ортга юборилди. Бу ҳолат чегара назорати ва фитосанитария талабларига қатъий амал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.







