Ўзбекистон

Саида Мирзиёева 2026 йилги “Инсоний биродарлик” совриндорларини табриклади

Зарқа Яфталини алоҳида тилга олиниб, унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги кўп йиллик фаолияти орқали инсонлар тақдири ва бутун ҳамжамиятлар келажати ўзгариши мумкинлигини таъкидланди.

Саида Мирзиёева 2026 йилги “Инсоний биродарлик” совриндорларини табриклади

 

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 2026 йилги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти совриндорларини табриклади. Мирзиёева ушбу тадбирда ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлиш ва совриндорларни тақдирлашни катта шараф деб билдирди.

 

Мирзиёева таъкидлашича, тинчлик ва қизларнинг таълим олиш ҳуқуқи жамият барқарорлиги ва тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ қадриятлардир. Шу билан бирга, Озарбойжон ва Арманистон ўртасида эришилган тинчлик келишуви узоқ йиллик мураккаб низоларни ҳам ҳал этиш мумкинлигини яққол кўрсатди.

 

У 2026 йилги совриндорлардан Зарқа Яфталини алоҳида тилга олиб, унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги кўп йиллик фаолияти орқали инсонлар тақдири ва бутун ҳамжамиятлар келажати ўзгариши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Мен учун тинчлик ҳам, қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган муҳим қадриятлардир” — дейди Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.