Ўзбекистон

Тошкентда ҳинд тилидаги реклама пешлавҳаси олиб ташланди

Текширув давомида реклама пешлавҳаси белгиланган тартибдаги ҳужжатларсиз, яъни ноқонуний ўрнатилгани аниқланган.

Тошкентда ҳинд тилидаги реклама пешлавҳаси олиб ташланди

 

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университети яқинида ҳинд тилида ёзилган реклама пешлавҳаси ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Текширув давомида реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда рухсат ҳужжатларисиз, яъни ноқонуний ўрнатилгани аниқланган. Шунингдек, унда ахборот бериш қоидаларига риоя этилмагани, “Давлат тили тўғрисида”ги ҳамда “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани қайд этилган.

 

Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, амалдаги қонунчиликка кўра реклама ахборотлари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида бўлиши шарт. Зарурат туғилганда бошқа тиллардан ҳам фойдаланиш мумкин, бироқ бу ҳолатда ҳам давлат тилидаги матн устувор бўлиши ва реклама қонуний тартибда жойлаштирилиши лозим.

 

Аниқланган қоидабузарликлар асосида ҳинд тилидаги реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда демонтаж қилинди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини реклама пешлавҳалари, баннерлар ва ташқи ахборот воситаларини жойлаштиришда амалдаги қонун талаблари ва рухсат бериш тартибига қатъий риоя этишга чақирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.