Ўзбекистон

Тошкентдаги айрим корхоналарга автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди

2025 йил 30 январдаги фармон бўйича мониторинг станциясини ўрнатган корхоналарга компенсация қисми икки йил давомида қайтарилади.

Тошкентдаги айрим корхоналарга автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди

 

Махсус комиссия томонидан, Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бошчилигида, Тошкент шаҳри, Сергели тумани ҳудудида жойлашган “Prosab” МЧЖ Қ/К, “Асл Ойна” МЧЖ, “Alutex” МЧЖ ҳамда Янгиҳаёт туманидаги “PROFPASK” МЧЖ фаолияти ўрганилди.

 

Маълумотларга кўра, “Prosab” МЧЖ турли диаметрдаги алюминий ва мис кабеллари, “Alutex”  МЧЖ алюминий профиллар, “Асл Ойна” МЧЖ эса шиша буюмлар ишлаб чиқаради. Ушбу корхоналар атроф-муҳитга юқори хавфли таъсир кўрсатади ва атмосферага азот икки оксиди, углерод оксиди, алюминий ва мис оксидлари чиқаради. Шу билан бирга, “PROFPASK” МЧЖ гофрировка қилинган қоғоз ва картон ишлаб чиқаради ва паст даражада хавфли объект сифатида баҳоланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ, I ва II тоифали юқори хавфли корхоналарда “атмосфера ҳавосига устувор турғун ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш” мажбурий ҳисобланади. Акс ҳолда компенсация тўловлари беш баравар оширилади.

 

Ўрганишлар давомида юқоридаги корхоналар томонидан автоматик мониторинг станциялари ўрнатилмаганлиги аниқланиб, уларга ёзма мажбурий кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, мониторинг станциясини ўрнатмаган тақдирда компенсация тўловлари беш баравар оширилиши бўйича огоҳлантириш берилди.

 

Шунингдек, Президентнинг 2025 йил 30 январдаги 16-сон Фармонига мувофиқ, атмосфера ҳавоси ифлосланишини назорат қилувчи мониторинг станцияларини ўрнатган корхоналарга компенсация тўловларининг бир қисми икки йил давомида қайтарилиши, келгуси бир йил ичида чанг-газ ва сув тозалаш ускуналари ўрнатилганда эса компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисми икки йил давомида қайтарилиши тартиби жорий этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.