Ўзбекистон

Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан мактабда кураш спорти клублари очилади

Ҳудудларда қурилаётган мактабларда миллий кураш билан бирга юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича спортчилар тайёрланади.

Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан мактабда кураш спорти клублари очилади

Президент Шавкат Мирзиёев 20 январь куни спорт соҳасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар, йирик мусобақалар натижалари ҳамда 2026 йил учун мўлжалланган вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Қайд этилганидек, спортда яхлит тизим яратилгани ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.

 

Аҳолининг оммавий спорт билан қамрови 15 миллион нафарга етди, спорт билан доимий шуғулланувчиларнинг сони сўнгги йилларда қарийб 1,5 баробарга ошди.

 

Ўтган йили ёшларимиз жаҳон универсиадасида 13-ўрин, Баҳрайндаги Ёшлар ўйинлари ва Саудия Арабистонидаги Ислом бирдамлиги мусобақасида 2-ўрин, БААдаги Ёшлар Параосиё ўйинларида 1-ўринни эгаллади.

 

Футбол бўйича миллий терма жамоамиз илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, жорий йил шахматчимиз Жавоҳир Синдаров эса “Жаҳон тожи” учун номзодлар турнирида иштирок этади.

 

Шу билан бирга, бу натижалар билан чекланиб қолмаслик, мавжуд имкониятлар ва яратилган шароитлардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Айрим спорт турлари бўйича натижалар ҳали мавжуд инфратузилма ва салоҳиятга тўлиқ мос келмаётгани кўрсатиб ўтилди.

 

Энг аввало, оммавий спорт билан шуғулланувчиларнинг сонини яқин истиқболда 17 миллион нафарга етказиш зарурлиги қайд этилди.

 

Халқаро спорт ўйинлари ва Олимпиадалар учун муносиб захира яратиш мақсадида ташкил этилган Президент Олимпиадаси орқали очиқ ва шаффоф селекция тизимини йўлга қўйишни давом эттириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

 

Биринчи мусобақада 103 минг нафар спортчи иштирок этди, финал босқичида 11 та спорт тури бўйича 3 мингдан ортиқ спортчи 135 та олтин, 134 та кумуш ва 227 та бронза медали учун беллашди.

 

Эндиликда мусобақаларни йилига 2 марта ўтказиш ва ҳудудларда 13-14 ёш тоифасида ташкил этиш, спорт турларининг сонини босқичма-босқич 20 тага етказиш топширилди.

 

Шунингдек, ўтган йили Олимпия шаҳарчаси ва Миллий футбол маркази фойдаланишга топширилгани спорт соҳасида муҳим тарихий воқеа сифатида қайд этилди. Ҳозирги кунда Олимпия шаҳарчасига 17 та олимпия спорт федерацияси ва бошқа спорт ташкилотлари кўчиб ўтган. Энди ушбу мажмуалар ўзбек спортининг миллий тимсоли ва ягона кластерига айланиши лозимлиги таъкидланди.

 

Спорт соҳасини янада ривожлантиришда илмий ёндашувни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, юқори спорт натижаларига эришиш нафақат инфратузилма ва мусобақалар, балки спорт фанининг барча йўналишларини тизимли ривожлантириш билан бевосита боғлиқ.

 

Бу борада спорт фармакологияси, диетология, функционал ва жисмоний тайёргарлик, реабилитация ҳамда юкламаларни индивидуал режалаштириш бўйича замонавий ёндашувларни амалиётга кенг жорий этиш вазифалари белгиланди. Илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш, спорт соҳасидаги илғор ишланмалар ва сўнгги тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, миллий ва халқаро даражада илмий анжуманлар ва конференциялар ўтказиш орқали тажриба алмашинувини кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

 

Шу билан бирга, спорт соҳасини ривожлантиришга хусусий сектор ва инвесторларни кенг жалб этиш, спорт инфратузилмаси, тайёргарлик марказлари ва спорт хизматлари бозорида инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш кераклиги айтилди.

 

Ёшларни оммавий спортга жалб этишда спорт мактабларининг маҳаллаларгача кириб боришини таъминлаш, иқтидорли ёшларни эрта аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш тизимини мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

 

Жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган халқаро спорт тадбирлари ҳақида ахборот берилди.

 

Хусусан, Бутунжаҳон сузиш федерацияси Ижроия бюроси йиғилиши, Марказий Осиё минтақавий антидопинг агентлиги (RADOCA) йиғилиши ва халқаро форум, шунингдек, Осиё олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясига мезбонлик қилиш режалаштирилгани қайд этилди.

 

Осиё олимпия кенгаши 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, Осиё қитъасида олимпия ҳаракатини мувофиқлаштиради ва 45 мамлакат миллий олимпия қўмитаси унга аъзо ҳисобланади. Бош ассамблея доирасида Осиё олимпия ҳаракатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда кенгаш президенти лавозимига сайлов ўтказиш кўзда тутилган.

 

Мазкур тадбирларда Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё олимпия кенгаши, WADA, халқаро спорт федерациялари раҳбарлари ҳамда бошқа нуфузли спорт ташкилотлари вакиллари иштирок этиши, жами 360 нафардан ортиқ хорижий меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари ушбу тадбирларни юксак савияда ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берди.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон кураш спорт турлари бўйича минтақада ҳам, жаҳон миқёсида ҳам барқарор ва кучли позицияни эгалламоқда. Эндиликда бу спортни янада оммалаштириш учун Минтақавий спорт курашлари академияси ташкил этилиши белгиланди.

 

Шунингдек, жорий йилдан бошлаб Президент кубоги, “Ўзбекистон ботирлари” турнири, Бош прокурор кубоги, ҳарбий хизматчилар ўртасида кураш спорт мусобақалари доимий ўтказиб борилади. 2026 йилда ҳудудларда қурилаётган мактабларда миллий кураш билан бирга юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича спортчиларни тайёрлаш бошланади. Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан мактабда кураш спорти клублари очилади.

 

Давлатимиз раҳбарига жорий йил Италияда бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг иштироки бўйича ҳам ахборот берилди.

 

Президентимиз белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажариш, спортни оммалаштириш ҳамда халқаро майдонда барқарор натижаларга эришишни таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан мактабда кураш спорти клублари очилади | Zamon.uz