Ўзбекистон

Андижонда 17-20 ёшдаги ёшлар иштирокидаги экстремистик гуруҳ фаолияти фош этилди

Ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик тарғибот олиб борган шахс ва унинг 13 нафар шеригига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Андижонда 17-20 ёшдаги ёшлар иштирокидаги экстремистик гуруҳ фаолияти фош этилди

 

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида экстремистик ва террористик ғояларга алоқадор ҳолат аниқланди.

 

Андижон ИИБнинг маълум қилишича, Шаҳрихон тумани «Сарой» маҳалласида яшовчи, 2008 йилда туғилган шахс ижтимоий тармоқлар орқали террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам тинглаб келгани оқибатида Суриядаги террористик ташкилотлар таъсирига тушган. У мазкур ташкилот тарғиботчилари билан алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб борган.

 

Аниқланишича, ушбу шахс топшириққа мувофиқ Instagram ижтимоий тармоғида “ал ғариб” номли профиль очиб, Суриядаги террористик ташкилотнинг медиа маркази томонидан тайёрланган видео ва аудио материалларни жойлаштирган. Шунингдек, у Андижон вилоятининг Улуғнор ва Шаҳрихон туманларида яшовчи, 2006–2009 йилларда туғилган 13 нафар тенгдошини бирлаштирган «Ахийлар» номли виртуал гуруҳга аъзо бўлган.

 

Мазкур виртуал жамоа доирасида «жиҳод» ва «ҳижрат» мавзулари, шунингдек, халқаро террорчилик ташкилотларининг даъват ва чақириқлари муҳокама қилинган ҳамда Сурияга чиқиб кетиш режаси тузилган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жамоа фаолиятига барҳам берилди ва 13 нафар ёшнинг хорижга чиқиб кетишининг олди олинди.

 

Ҳолат юзасидан жамоа аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.