Ўзбекистон

“Бизнесни ривожлантириш банки” 2025 йилда 10,38 трлн сўм кредит ажратди

Банк активлари 18,8 фоизга, капитали 22,7 фоизга ошди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” 2025 йилда 10,38 трлн сўм кредит ажратди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан брифинг ташкил этилди. Унда банкнинг 2025 йилдаги фаолияти асосий кўрсаткичлари ва эришилган иқтисодий натижалари ҳақида ахборот берилди.

 

Банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг  қайд этишича, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг умумий капитали 5 трлн 269 млрд 400 млн сўмни ташкил этган. Яъни банк капитали 974 млрд сўмга ёки 22,7 фоизга ўсган.

 

Банкнинг жами активлари эса 38 трлн 167 млрд 731 млн сўмга етди. Жами активлар ўтган йилга нисбатан 6 трлн 34 млрд сўмга ошди. Бу 18,8 фоизга ўсишни англатади.

 

Бизнесни ривожлантириш банкининг даромад келтирувчи активлари 32 трлн 184 млрд 800 млн сўмга етди. Даромад келтирувчи активлари ўтган йилга нисбатан  5 трлн 382 млрд сўмга ошди ёки 20,1 фоизга ўсиш кузатилди. Ушбу активларнинг банк жами активларидаги улуши 84,3 фоизини ташкил қилди.

 

Банкдаги банклараро депозитлари қолдиғи 4 трлн 417 млрд 500 млн сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1 трлн 32 млрд 200 млн сўмга ошди. Ёки 30,5 фоиз ўсишга эришилган.

 

  Брифингда таъкидланганидек, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига, Бизнесни ривожлантириш банкининг кредит қўйилмалари 24 трлн 551 млрд 958 млн сўмга етган. Бу борада ўтган йилга нисбатан 2 трлн 25 млрд 327  млн сўмга ёки 8,9 фоизга ўсишга эришилган.

 

Банкдаги  депозит база 15 трлн 241 млрд 200 млн   сўмни ташкил этди.  Ўтган йилга нисбатан 4 трлн 476 млрд 300 млн сўмга ошди. Бу 41,6 фоизга ўсиш демакдир.

 

Ўтган йил якунлари бўйича банкнинг жами мижозлари сони 1 млн 865 минг 608  нафардан ошди.

 

Брифингда банк томонидан бизнес ривожига йўналтирилган молиявий сармоялар ҳақида ҳам ахборот берилди. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 7 601 нафар тадбиркорга 820 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Бунинг натижасида 7 809 та янги иш ўрни яратилди.

 

Банкга бириктирилган 610 та маҳаллада жами 5 трлн 215 млрд сўм кредит ажратилиб, 262 минг 293 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан 97 минг 328 нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 164 минг 965 нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

 

Хусусан, “Сайхунобод тажрибаси” асосида хонадонбай ишлаш тизими орқали ҳар бир маҳалладаги хонадонларга жами 6 689 та молиявий пакетлар, шу жумладан, 28 минг 12 та микролойиҳа амалга оширилиб, 704 млрд сўм кредит ажратилди. Натижада 57 604 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

 

“Уйчи тажрибаси” асосида 1 368 та учрашув ўтказилиб,   5 620 та мурожаат кўриб чиқилди ва ҳал қилинди. Бунинг натижасида 8 688 та янги иш ўрни яратилди.

 

2025 йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёл тадбиркор” кредит маҳсулоти орқали  1 530  нафар  тадбиркор аёлга 192 млрд 400 млн сўм кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида 2 300 та янги иш ўрни вужудга келди.

 

 Умуман олганда 2025 йилда “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан  10 трлн 380 млрд сўм кредит ажратилган.

 

     

 

Брифингда банк келгусида ҳам замонавий хизматларни кўрсатиш, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали халқимиз ва мижозлар ишончини қозонишга интилиши таъкидланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Бизнесни ривожлантириш банки” 2025 йилда 10,38 трлн сўм кредит ажратди | Zamon.uz