Бухорода она МИБ орқали болаларини қайтариб олди
Шу тариқа 2 нафар бола онаси бағрига қайтарилган.

Турмуш ўртоғи уйидан кетишга мажбур бўлган аёл, болаларини ўз тарбиясига олиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд ҳолатни ўрганиб, даъво қаноатлантирилган ва 2 нафар вояга етмаган болаларни онаси тарбиясига берилишини белгиланган.
Ижро ҳужжати Бюронинг Шофиркон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздор ижро ҳужжати мазмуни билан таништирилиб, суд қарори талабларини ихтиёрий равишда бажариш лозимлиги тушунтирилган.
Бироқ, қарздор ота ижро ҳужжати талаблари бажармаган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан ваколатли органлар вакиллари иштирокида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида вояга етмаган болалар соғ-саломат онасининг тарбиясига олиб берилган.







