Ўзбекистон

“Дубай” ва “Туркия бриллианти” тушунчалари: мутахассис қандай изоҳ берди?

Тошкентда Fonon заргарлик уйи ташаббуси билан аёллар учун қимматбаҳо тошларни тўғри танлаш ва фирибгарликдан ҳимояланиш мавзусида бепул мастер-класс бўлиб ўтди. Тадбирда иштирокчиларга халқаро стандартларга кўра тошларнинг баҳоланиш мезонлари, табиий ва сунъий тошларни фарқлаш усуллари ўргатилди.

“Дубай” ва “Туркия бриллианти” тушунчалари: мутахассис қандай изоҳ берди?

Тадбир 17 январь куни Fonon  заргарлик уйи ташаббуси билан ташкил этилиб, унда иштирокчиларга халқаро стандартларга кўра қимматбаҳо тошларнинг баҳоланиш мезонлари, табиий ва сунъий тошларни фарқлаш усуллари ҳамда сертификатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш техникалари ўргатилди.

 

 

Машғулотда дастлаб туркиялик лукс брендлар бўйича консультант Экрем Сағел томонидан махсус презентация тақдим этилди. Унда қимматбаҳо тошларни харид қилишда энг кўп учрайдиган хатолар ва уларнинг олдини олиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Халқаро майдонда 30 йиллик тажрибага эга Экрем Сағелнинг таъкидлашича, у қарийб 3 йилдан буён Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги бозорларни тадқиқ қилиш учун айланиб чиққан. Мутахассис ўрганиш жараёнида олмос сифати, лаборатория ва табиий тошлар ўртасидаги фарқлар ҳамда баҳолаш шкалалари бўйича сотувчиларга саволлар ҳам бериб кўрган. Баъзан у берган саволларига қониқарли жавоб ололмаган ҳолатлари ҳам учраган.

 

Шунингдек, мутахассис маҳаллий бозорда оммалашган “Дубай бриллианти” ва “Туркия бриллианти” каби атамалар нотўғри талқин қилиниши ҳақида сўз юритди. Сабаби Дубай ва Туркияда олмос қазиб олинмайди. Шунинг учун, Дубай ва Туркия бриллианти эмас, у ерларда ясалган бриллиант модели дейиш тўғрироқ бўлади. Чунки oлмос дунё бўйича асосан Россия, Жанубий Африка, Ботсвана, Канада ва Ангола ҳудудларида қазиб олинади. Бундан ташқари, Экрем Сағел олтин сифати бўйича Ўзбекистон дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллашини ҳам қайд этди.

 

 

 

Тадбирнинг амалий қисми Fonon заргарлик уйи тижорат директори, қимматбаҳо тошлар ва бриллиант боʼйича эксперт Бекзод Солихов бошчилигида ташкил этилди. Бекзод Солиховнинг таъкидлашича, харидор заргарлик буюмининг сертификати айнан харид қилинаётган маҳсулотга тегишли эканлигини мустақил аниқлаши ҳамда маҳсулот сифатини ўзи текшириши ҳам мумкин.

 

Маҳаллий бозорда узоқ йиллар давомида ҳунармандчилик сифатида қолиб кетган заргарлик соҳаси бугунги кунда саноат даражасида шаклланиб бормоқда. Ташкилотчиларга кўра, бу турдаги мастер-классларни келгусида бутун Ўзбекистон бўйлаб заргарлар ва харидорлар учун ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Дубай” ва “Туркия бриллианти” тушунчалари: мутахассис қандай изоҳ берди? | Zamon.uz