Ўзбекистон

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхтатилади

Етказилган зарар регресс тартибида фрод содир этган шахсдан ундирилади.

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхтатилади

 

Адлия вазирлиги ва Марказий банк ҳамкорлигида “Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар” тўғрисидаги низом давлат реестридан ўтказилди.

 

Низомга кўра, агар фуқаро номига онлайн кредит фрод натижасида расмийлаштирилган бўлса ва у суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими билан жабрланувчи деб тан олинган бўлса, кредит ташкилоти ушбу кредитни ва унга боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ҳамда ундиришни тўхтатади.

 

Киритилган тартиб кредит ташкилотига фрод содир этган шахсдан етказилган моддий зарарларни регресс тартибида ундириш имконини беради.

 

Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда, қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.

 

Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд қарорига кўра фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланса, кредит ва фоизларни ҳисоблаш ҳамда ундириш давом эттирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхтатилади | Zamon.uz