Жаҳон

Россияда мигрантларни ишга ёллашнинг янги тизими жорий этилади

Эндиликда мигрантлар фаолияти геолокация иловаси орқали назорат қилинади.

Россияда мигрантларни ишга ёллашнинг янги тизими жорий этилади

 

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги хорижий меҳнат мигрантларини уюшган ҳолда ёллаш бўйича янги тизимни босқичма-босқич жорий этишни режалаштирмоқда. Мазкур тизим доирасида мигрантларнинг меҳнат фаолияти махсус геолокация функциясига эга мобил илова орқали назорат қилинади.

 

Бу ҳақда иқтисодчи, P.A. Столйпин номидаги Ўсиш иқтисодиёти институти эксперти Олег Николаев Gazeta.ru нашрига берган изоҳида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2027–2029 йиллар оралиғида Россиянинг 87 та ҳудудида мигрантларни уюшган ҳолда ёллаш тизими ишга туширилади. Москва шаҳри ва Москва вилояти мазкур тажрибага киритилмайди.

 

Янги тизимга кўра, иш берувчилар ва хорижий ишчилар махсус реестрларга киритилади. Чет элликларни ёллашнинг бошқа усуллари, жумладан мустақил ёки норасмий иш фаолияти тақиқланади.

 

Режага мувофиқ, уюшган ҳолда ёллаш тамойиллари бўйича федерал қонун 2026 йил 1 майга қадар ишлаб чиқилади. Мигрантларни жалб этиш бўйича устувор тармоқларни белгилаш механизми 1 июлгача, ахборот тизими ва мобил илова эса 1 декабргача ишга туширилади. Шунингдек, биометрик маълумотларга эга электрон иш визаларини жорий этиш режалаштирилган.

 

Тизимда иккита асосий реестр бўлади: бири иш берувчилар учун, иккинчиси эса чет эллик ишчилар — РИР (хорижий ишчилар реестри) ҳисобланади. Фақат реестрга киритилган иш берувчилар мигрантларни ёллаш ҳуқуқига эга бўлади. Мигрантлар эса фақат белгиланган касб, иш берувчи ва ҳудуд доирасида ишлаши шарт.

 

Агар хорижий фуқаро бошқа ҳудудда, бошқа лавозимда ёки бошқа иш берувчи билан ишласа, у РИРдан чиқарилади. Қайта рўйхатдан ўтиш ҳуқуқи фақат бир йилдан сўнг берилади. Бундан ташқари, иш берувчи уч иш куни давомида ходим билан алоқа ўрната олмаса, мигрант “назорат остидаги шахслар реестри”га киритилади.

 

Мазкур реестрга киритилган шахсларнинг банк карталари, СИМ-карталари ҳамда айрим давлат ва тижорат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи вақтинча чекланади. Бироқ мигрант асосли сабабларни исботлаш орқали ушбу рўйхатдан чиқарилиши мумкин.

 

Экспертнинг таъкидлашича, Россияда ишлаётган миллионлаб мигрантлар 2027 йил 1 январгача мазкур реестрларга киритилиши лозим бўлади. Тизимнинг самарадорлиги эса амалиёт жараёнида яққол намоён бўлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда мигрантларни ишга ёллашнинг янги тизими жорий этилади | Zamon.uz