Ўзбекистон

Рус генералини ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалди

Игор Кириллов ва унинг ёрдамчисини портлатиб ўлдириш иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Рус генералини ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалди

 

Россиялик генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси Иля Поликарповни портлатиб ўлдиришда айбланган Ўзбекистон фуқароси Аҳмаджон Қурбонов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, суд қарори билан унга 1 миллион рубль миқдорида жарима белгиланди. Бу ҳақда Россия ОАВ, жумладан "РБК" хабар берди.

 

Мазкур иш доирасида яна бир неча шахслар ҳам жазога тортилди. Портловчи моддаларни етказиб берганликда айбланган Озарбайжон фуқароси Роберт Сафарян 25 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди. Жиноят ижрочисига уй-жой берган ингушетиялик Ботухон Точиев 22 йилга, Рамазон Падиев эса 18 йилга озодликдан маҳрум этилди, уларга 200 минг рубль миқдорида жарима ҳам тайинланди.

 

Тергов материалларига кўра, портлаш 2024 йил 17 декабрь куни Москванинг Рязан проспектида содир бўлган. Кириллов ва Поликарпов кўп қаватли уй подездидан чиқаётган пайтда портловчи мослама ишга туширилган. Портлаш қурилмаси подезд ёнида турган самокатга жойлаштирилгани айтилмоқда, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

 

Халқаро ОАВлар портлашда Украина махсус хизматларининг эҳтимолий иштироки ҳақида хабар берган. Украина хавфсизлик хизматидаги манбалар Кирилловни “ҳарбий жиноятчи” сифатида йўқ қилинганини билдирган бўлса, Киев расмийлари террорчилик усулларидан фойдаланмаслигини таъкидлаган. Россия хавфсизлик идораларига кўра эса, жиноятни содир этган шахсга 100 минг доллар мукофот ва Европа Иттифоқига чиқиш ваъда қилинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.