Жаҳон

Тошкент–Владивосток рейси Красноярскка фавқулодда қўнди

Самолёт техник ҳолатини аниқлаш мақсадида вақтинча парвозлардан четлаштирилган.

Тошкент–Владивосток рейси Красноярскка фавқулодда қўнди

 

Ғарбий Сибир транспорт прокуратураси маълум қилишича, Тошкент–Владивосток йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли Boeing 767-300 ҳаво кемаси техник носозлик сабабли Красноярск шаҳридаги Д.A. Хворостовский номидаги халқаро аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширган.

 

Маълумотларга кўра, ҳаво кемасининг қўниши белгиланган тартибда ва хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Самолёт техник ҳолатини аниқлаш мақсадида вақтинча парвозлардан четлаштирилган.

 

Шунингдек, Красноярск транспорт прокуратураси парвоз кечиктирилиши муносабати билан йўловчиларнинг белгиланган хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланишини назорат қилмоқда.

 

Аэропорт матбуот хизматининг хабарига кўра, фавқулодда қўниш чоршанба куни амалга оширилган бўлиб, вазият одатий ҳолатда якунланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Шарқий округ бўйича Красноярск транспорт тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 263-моддаси (ҳаво транспорти хавфсизлиги қоидаларини бузиш) аломатлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тошкент–Владивосток рейси Красноярскка фавқулодда қўнди | Zamon.uz