Жаҳон

Трамп умрбод Тинчлик кенгаши раиси бўлиши мумкин — Bloomberg

АҚШ президентининг Тинчлик Кенгашидаги роли президентлик муддати билан чекланмаслиги мумкин.

Трамп умрбод Тинчлик кенгаши раиси бўлиши мумкин — Bloomberg

 

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз ваколат муддати якунлангач ҳам “Тинчлик Кенгаши” раиси лавозимида қолиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШ маъмуриятидаги манбага таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Трамп истеъфога чиққунга қадар Кенгашга раислик қилади. Шундан сўнг эса АҚШнинг кейинги президенти ушбу орган таркибига АҚШнинг расмий вакилини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Нашр таъкидлашича, Трампнинг ташкилотга узоқ муддат, эҳтимол умрбод раҳбарлик қилиши эҳтимоли Г7 етакчилари учун қўшимча сиёсий мураккабликлар туғдириши мумкин.

 

“Тинчлик Кенгаши”ни ташкил этиш ташаббуси Доналд Трамп томонидан жорий йил январь ойида расман эълон қилинган. Дастлабки концепция эса 2025 йил ноябрь ойида тақдим этилган эди. Ўша пайтда БМТ мазкур ғояни қўллаб-қувватлаган бўлиб, Кенгаш Ғазо секторини қайта тиклаш бўйича молиявий жараёнларни мувофиқлаштириши кутилган.

 

Ахиос маълумотларига кўра, дунёнинг 58 нафар етакчисига “Тинчлик Кенгаши”га қўшилиш бўйича таклифнома юборилган. Улар орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин ҳам бор. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Москва низом лойиҳасини қабул қилиб олган ва ҳужжат кенг ваколатларга эга эканини қайд этган.

 

Блоомберғнинг аниқлик киритишича, АҚШ маъмурияти шартларига кўра, Кенгашнинг доимий аъзоси бўлиш учун ҳар бир давлат камида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бадал тўлаши лозим. Қарорлар ҳар бир давлатдан биттадан овоз асосида кўпчилик томонидан қабул қилинади, бироқ якуний тасдиқ раис ваколатига киради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.