Ўзбекистон

Андижонда уч нафар вояга етмаган шахс радар қурилмасини каналга ташлаб юборди

Ўсмирлар радарни ёғоч билан уриб туширган.

Андижонда уч нафар вояга етмаган шахс радар қурилмасини каналга ташлаб юборди

 

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида уч нафар вояга етмаган шахс автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш радарини ўғирлашда гумонланмоқда. Ҳолат туманнинг Котарма маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Асака магистраль йўлида содир бўлган.

 

ИИВ маълумотларига кўра, номаълум шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқлаш учун ўрнатилган радар қурилмасини уриб туширган ва кейинчалик яқин атрофдаги суғориш каналига ташлаб юборган.

 

9 январ куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мазкур радар йўқолганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида жиноят 26 декабрь куни содир этилгани аниқланган.

 

Тергов жараёнида ўсмирлар қурилмани ағдариш ва жойидан суғуриб олиш учун тахминан беш метрли ёғоч тўсинлардан фойдалангани маълум бўлди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатга алоқадор уч нафар вояга етмаган шахслар аниқланган. Мазкур факт юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.