Жаҳон

Доналд Трамп “Тинчлик Кенгаши” низомини имзолади ва унинг раиси бўлди

Кенгашга доимий аъзо бўлишни истаган давлатлар камида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бадал тўлаши лозим.

Доналд Трамп “Тинчлик Кенгаши” низомини имзолади ва унинг раиси бўлди

 

АҚШ Президенти Доналд Трамп ўз ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик Кенгаши” низомини имзолади ва ушбу тузилманинг раиси этиб белгиланди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

 

Имзолаш маросими Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбирда Трамп кириш нутқида мазкур ташаббус глобал тинчликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам эканини таъкидлади.

 

“Биз бутун дунёда тинчликка эришамиз ва бу барчамиз учун тарихга қўшилган улкан ҳисса бўлади. Бу залда бўлган ҳар бир инсон — юлдуз, акс ҳолда сиз бу ерда бўлмас эдингиз”, — деди АҚШ президенти.

 

Доналд Трамп “Тинчлик Кенгаши” Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда фаолият юритишини, шунингдек, Ғазо секторидаги можаро якунланиш арафасида эканини, Украина можаросини ҳал этишда силжишлар борлигини ва Эрон музокараларга тайёр эканини қайд этди.

 

Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левиттнинг маълум қилишича, низом имзоланиши билан “Тинчлик Кенгаши” расман халқаро ташкилот сифатида фаолият бошлади.

 

Давос Хартиясини жами 18 та давлат имзолади. Улар орасида Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Туркия, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Покистон, Индонезия, Венгрия, Арманистон, Озарбайжон, Аргентина, Болгария, Иордания, Парагвай, Мўғулистон ҳамда Косово бор.

 

Маълумот ўрнида, кенгашга доимий аъзо бўлишни истаган давлатлар камида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бадал тўлаши лозим. АҚШ маъмурияти ушбу маблағлар Ғазо секторини тиклашга йўналтирилишини билдирган.

 

Кенгаш низомига кўра, аъзо давлатлар етакчилари йилига бир марта АҚШ президенти раислигида йиғилади. Кенгаш раиси ҳар қандай қарорга вето қўйиш, шунингдек, аъзолик масалаларини мустақил ҳал этиш ваколатига эга.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Доналд Трамп “Тинчлик Кенгаши” низомини имзолади ва унинг раиси бўлди | Zamon.uz