Жаҳон

Nestlé болалар озиқ-овқатлари 63 та давлатдан қайтариб олинмоқда

Чақалоқларда заҳарланиш ҳолатлари аниқлангач, компания глобал огоҳлантириш эълон қилди.

Nestlé болалар озиқ-овқатлари 63 та давлатдан қайтариб олинмоқда

 

Nestlé компанияси болалар учун мўлжалланган айрим озиқ-овқат маҳсулотларини 63 та давлатдан қайтариб олиш жараёнини бошлади. Нидерландиянинг RTL телеканали хабар беришича, бунга чақалоқлар орасида заҳарланиш ҳолатлари аниқлангани сабаб бўлган. Компания барча тегишли мамлакатларга расмий огоҳлантириш юборган.

 

Шифокорларнинг маълум қилишича, заҳарланишнинг асосий белгилари кучли диарея ва қусиш билан намоён бўлмоқда. Мутахассислар бу ҳолатни Bacillus cereus бактерияси ишлаб чиқарган хавфли токсин билан боғламоқда. Ушбу бактерия чақалоқлар саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

 

Аввалроқ Reuters агентлиги Франциянинг Lactalis компанияси ҳам ўз маҳсулотларини 18 та давлатдан қайтариб олаётгани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, бир неча кун олдин Россиянинг Rospotrebnadzor идораси Nestléнинг айрим болалар озиқ-овқат аралашмаларини мамлакатга импорт қилишни вақтинча тўхтатган.

 

Маълум қилинишича, NAN 1 OPTIPRO, NAN 2 OPTIPRO, NAN Supreme, NAN EXPERTPRO, NAN лактозасиз, PreNAN, Nestogen Comfort Plus ва Alfare Amino каби қуруқ аралашмаларда хавфли сереулид токсини аниқланган. Ушбу маҳсулотлар ўтган йилнинг 15 апрелидан 27 ноябрига қадар ишлаб чиқарилган бўлиб, токсин ташқи етказиб берувчидан олинган ўсимлик мойи хомашёсида топилган. Мутахассислар мазкур токсин қусиш ва диареяга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Nestlé болалар озиқ-овқатлари 63 та давлатдан қайтариб олинмоқда | Zamon.uz