Ўзбекистон

Ўзбекистонда илмий лабораториялар учун сунъий интеллектга асосланган ягона платформа ишга туширилади

Янги тизим илмий инфратузилмаларни марказлашган ҳолда бошқариш ва тадқиқотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда илмий лабораториялар учун сунъий интеллектга асосланган ягона платформа ишга туширилади

 


Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда. Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилаётган ушбу лойиҳа мамлакатдаги барча илмий-тадқиқот инфратузилмалари ҳақидаги маълумотларни ягона марказлашган ахборот ресурсида жамлаш имконини беради.


Платформа орқали илм-фан ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларда мавжуд илмий инфратузилмалардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлил қилинади, прогнозланади ва оптималлаштирилади. Бу жараёнларда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилиши натижасида вақт ва молиявий ресурсларни тежашга эришилиши кутилмоқда.


Мутахассислар фикрича, мазкур платформа илмий изланишлар сифатини ошириш, такрорий харажатларни камайтириш ҳамда республиканинг турли ҳудудларида жойлашган илмий лабораториялар имкониятларидан тўлиқ ва мақсадли фойдаланишга хизмат қилади. Шу билан бирга, тизим илм-фан соҳасида очиқлик, шаффофлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиради.


Сунъий интеллект технологиялари асосида яратилаётган ушбу платформа Ўзбекистонда илм-фаннинг рақамли келажагини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Лойиҳани жорий йилнинг декабрь ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда илмий лабораториялар учун сунъий интеллектга асосланган ягона платформа ишга туширилади | Zamon.uz