Жаҳон

Путин: Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун бир миллиард доллар ажратишга тайёрмиз

Россия президенти Ғарбда музлатилган активлар ҳисобидан “Тинчлик кенгаши”ни молиялаштириш мумкинлигини айтди.

Путин: Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун бир миллиард доллар ажратишга тайёрмиз

 


Россия президенти Владимир Путин Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тинчлик кенгаши”га катта миқдорда молиявий ёрдам ажратишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда.

 

Унинг айтишича, бу маблағлар Ғарб давлатларида музлатиб қўйилган Россия активлари ҳисобидан йўналтирилиши мумкин. Бу ҳақда Путин Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан ўтказилган учрашувда баёнот берган.


Президентнинг сўзларига кўра, мазкур ташаббус Фаластиндаги тинчлик жараёнларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Путин бу масалани халқаро даражада муҳокама қилиш ниятида эканини таъкидлаб, пайшанба куни кечқурун АҚШ делегацияси билан бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам ушбу таклифни кўтаришини билдирди.


BBC хабар беришича, Москва яқин кунларда муҳим дипломатик учрашувларга мезбонлик қилади. АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда унинг куёви Жаред Кушнер пайшанба куни кечқурун Россия пойтахтига келиши кутилмоқда. Ташриф доирасида асосан Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинади.


Таҳлилчиларга кўра, Фаластин масаласи ва Украина уруши бўйича музокараларнинг бир вақтнинг ўзида кун тартибига чиқиши глобал сиёсий жараёнларнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади. Россиянинг бир миллиард доллар ажратиш ҳақидаги баёноти эса Москванинг Яқин Шарқдаги таъсирини сақлаб қолиш ва тинчлик ташаббусларида фаол иштирок этишга интилаётганидан дарак беради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.