Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ инспекторини автомобиль уриб кетди

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган инспекторга воқеа жойида шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкентда ЙПХ инспекторини автомобиль уриб кетди

 

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) инспекторини хизмат вақтида автомобиль уриб юборилиши оқибатида тан жароҳати олган. Ҳолат ҳақида пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот берди.


Маълум қилинишича, воқеа 22 январь куни соат 17:30 лар атрофида Шаҳрисабз ва Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасида содир бўлган. 26 ёшли A.X. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомобиль кескин чапга бурилиши давомида чорраҳа марказида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини уриб юборган.


Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган инспекторга воқеа жойида шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи бўйича қўшимча маълумот берилмади.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ЙПХ инспекторини автомобиль уриб кетди | Zamon.uz