Ўзбекистон

Ажратилган маблағлар камбағаллик ва ишсизликни 2 баробар қисқартириши шарт — Президент

Президент Мирзиёев камбағалликни қисқартириш бўйича ажратилган маблағлар аниқ натижа бериши, ҳокимлар эса халқ олдида ҳисоб бериши шартлигини таъкидлади.

Ажратилган маблағлар камбағаллик ва ишсизликни 2 баробар қисқартириши шарт — Президент

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Йиғилишда давлат раҳбари ажратилаётган маблағлар инфратузилмани яхшилаш орқали камбағаллик ва ишсизликни камида икки баробар қисқартиришга хизмат қилиши шартлигини қатъий таъкидлади. Президент туман ҳокимлари аҳолига очиқ мурожаат қилиб, маҳаллама-маҳалла юриб, нечта фуқарони иш билан таъминлаши ва қанча оилани камбағалликдан чиқаришини аниқ тушунтириб бериши зарурлигини қайд этди.

 

— Шунча маблағ ажратилгач, туман ҳокими халқ олдида масъулият олиб, натижа учун жавоб берсин. Ҳокимлик фаолиятига халқнинг ўзи баҳо берсин, — деди Президент.

 

Шунингдек, ҳудудларни саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳаларидаги “солиштирма устунлик”дан келиб чиқиб ривожлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу ёндашув Фурқат ва Деҳқонобод туманлари мисолида тушунтирилди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига 70 та туман ва мингта «оғир» маҳалланинг салоҳиятини таҳлил қилиб, иш ўринлари ва даромадни оширишга қаратилган инфратузилма лойиҳалари бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва молиялаштиришни бошлаш топширилди.

 

Бундан ташқари, ҳар бир туманда 5–10 та маҳаллани боғлайдиган 1–2 гектарли саноат зоналари ва кластерлар ташкил этилиб, жами 100 минг нафар аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш режалаштирилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ажратилган маблағлар камбағаллик ва ишсизликни 2 баробар қисқартириши шарт — Президент | Zamon.uz