Ўзбекистон

Дубайда ўзбекистонликлар ўлим жазосига ҳукм қилингани йўқ — ТИВ

Zamon.uz тарқалаётган хабарларга ТИВ орқали ойдинлик киритди.

Дубайда ўзбекистонликлар ўлим жазосига ҳукм қилингани йўқ — ТИВ

 


Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 2025 йил апрел ойида содир бўлган жанжал юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Kun.uz'га кўра, 22 январ куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Ўзбекистон фуқароларидан олти нафари ўлим жазосига, яна бир киши эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Zamon.uz ушбу хабар юзасидан ТИВ билан богланди. ТИВ матбуот котиби тарқалаётган ушбу хабарлар нотўғри эканини маълум қилди. 

 

“2025 йилнинг апрель ойида Амирлик ҳудудида оммавий муштлашувда иштирок этган 8 нафар Ўзбекистон фуқароларига жорий йилнинг 21 январь куни суд ҳукми билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, бир нафар фуқарога 25 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган”, - деди Zamon.uz сўровига жавобан ТИВ матбуот котиби.

 

Маълумот учун, 2025 йил апрел ойида Дубайдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ўзбекистонликлардан иборат икки гуруҳ ўртасида қонли тўқнашув юз берган. Можаро оқибатида бир киши пичоқ зарбасидан вафот этган, яна бир шахс оғир тан жароҳати олиб комага тушган. Кейинчалик комадаги жабрланувчи ҳам вафот этиб, қурбонлар сони икки нафарга етган.


Тергов маълумотларига кўра, олдиндан келишмовчилиги бўлган икки гуруҳ аъзолари тасодифан учрашиб қолган. Қизил рангли Mercedes автомобилидан тушган шахсга бир неча киши ҳужум қилиб, уни пичоқлаган, унинг шериги эса қочишга уринган, бироқ қўлга олиниб калтакланган. Дубай полиси воқеа жойини ўраб олиб, кузатув камералари ёзувлари ва гувоҳлар кўрсатмалари асосида гумонланувчиларни тез фурсатда аниқлаган ва меҳмонхоналардан бирида қўлга олган.


Кейинчалик ушбу иш доирасида жами 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олингани маълум қилинган эди. Дубай жиноят қидирув бошқармаси бундай ҳолатлар икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Шундан сўнг Ўзбекистон ТИВ фуқароларни хорижда мамлакат обрўсига путур етказувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирди. Мазкур воқеалардан кейин эса айрим ўзбекистонликларнинг БААга киришида муаммолар кузатилгани қайд этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.