Ўзбекистон

Энг яхши натижа кўрсатган «оғир» маҳаллаларга 1 миллиард сўмдан маблағ ажратилади

Президент иш ўрни ва даромадни ошириш бўйича самарали ишлаган 100 та маҳаллани молиявий рағбатлантириш бўйича топшириқ берди.

Энг яхши натижа кўрсатган «оғир» маҳаллаларга 1 миллиард сўмдан маблағ ажратилади

 


Ўзбекистонда иш ўринлари ва аҳоли даромадини кўпайтиришда энг яхши натижа кўрсатган 100 та «оғир» маҳаллага 1 миллиард сўмдан маблағ берилади. Бу ҳақда Президент раислигида 23 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди. Таъкидланишича, ушбу чора маҳаллалардаги иқтисодий фаолликни янада кучайтиришга қаратилган.


Йиғилишда ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳавий ёндашув” асосида ишлашга ўқитиш тизимини жорий этиш топширилди. Бу жараён аввало «оғир» маҳаллалардан бошланади. Ҳар бир туман кесимида аниқ лойиҳалар портфели шакллантирилиб, маҳаллаларда микро ва кичик бизнес ташаббусларини амалга оширишга устувор аҳамият берилади.


Шунингдек, «оғир» маҳаллалардаги бўш ерлар ва давлат объектларининг бошланғич нархини 2–3 баробарга пасайтириб, уларни сотувга чиқариш белгиланди. Энг фаол 100 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари эса Хитой, Туркия, Корея ва Малайзия каби давлатларга бир ойлик малака ошириш курсларига юборилади.


Президент ҳоким ёрдамчилари сўнгги пайтда ташаббускорларни топиш ва маҳаллаларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича етарли тажриба тўплаганини қайд этди. Эндиликда улар ўз фаолиятини тўлиқ “лойиҳавий ёндашув” асосида олиб боради. Шунингдек, пойтахтда синовдан ўтган “Маҳалла еттилиги” тажрибаси барча туман ва шаҳарларда жорий этилади, маҳалла тизимидаги асосий лавозимлар туман ҳокими томонидан тайинланиши ва озод этилиши белгиланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энг яхши натижа кўрсатган «оғир» маҳаллаларга 1 миллиард сўмдан маблағ ажратилади | Zamon.uz