Ўзбекистон

Фарғона водийсида кучли қор ёғиши сабаб бир нечта авиарейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

Наманган йўналишидаги айрим рейслар Тошкент, Самарқанд ва Ўш аэропортларига қўндирилди.

Фарғона водийсида кучли қор ёғиши сабаб бир нечта авиарейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

 

Фарғона водийсида кузатилган кучли қор ёғиши сабабли бир нечта авиарейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди, дея хабар бермоқда “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ матбуот хизмати.

 

Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли айрим рейслар экипажлари хавфсизлик чораларини инобатга олиб, захира аэродромларга қўниш ҳақида қарор қабул қилган.

 

Хусусан:

  • Иркутск – Андижон йўналишидаги S7 Airlines авиакомпаниясининг S76311 рейси Ўш шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилиб, маҳаллий вақт билан 00:01 да қўнган;
  • Жидда – Наманган йўналишидаги Air Samarkand авиакомпаниясининг 9S5010 рейси Самарқанд аэропортига, 00:27 да қўнган;
  • Екатеринбург – Наманган йўналишидаги Урал Аирлинес авиакомпаниясининг U62963 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга, 00:40 да қўнган;
  • Самара – Наманган йўналишидаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY9806 рейси Тошкент аэропортига, 04:11 да қўнган;
  • Медина – Наманган йўналишидаги FlyOne Asia авиакомпаниясининг 7Q4452 рейси Тошкентдаги муқобил аэродромга, 06:05 да қўнган.

 

Айни пайтда Наманган халқаро аэропорти одатий иш режимида фаолият юритмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 1,4 млн тонна маиший чиқинди олиб чиқилиб, утилизация қилинди

“Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида ҳудудлардан кунига 30–40 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.

custom img

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Масжид имоми хабар бергач, дипломатлар вояга етмаган болани консулхонага олиб келиб, унинг яқин қариндошлари билан боғланган.

custom img

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни Билимлар куни билан табриклади

Давлат раҳбари янги ўқув йили таълим тизимида янги маърифий юксалиш йили бўлишига умид билдирди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Ташриф доирасида ШҲТ саммити, “ШҲТ плюс” учрашуви ва қатор икки томонлама музокаралар ўтказилди.

custom img

Зироат Мирзиёева Бишкекдаги маданий тадбирларда иштирок этди

ШҲТ саммити доирасида қирғиз халқининг санъати ва анъаналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Мусобақаларда 90 дан ортиқ мамлакатдан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев номига Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан хориждан табрик мактублари келмоқда

Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқаро майдондаги фаол ролини юқори баҳолаган.

custom img

Ўзбек тилини ўрганиш халқаро даражага чиқмоқда

Оксфорд талабалари учун Ўзбекистонда Ёзги мактаб ўз ишини бошлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"