Ўзбекистон

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчи бўлди — жаҳон армиялари рейтинги эълон қилинди

Global Firepower Index–2026 рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари 145 та давлат орасида 5 поғонага юқорилаб, 53-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчи бўлди — жаҳон армиялари рейтинги эълон қилинди

 

Ўзбекистон армияси жаҳон миқёсидаги ҳарбий кучлар рейтингида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, “Global Firepower” портали томонидан эълон қилинган Global Firepower Index–2026 рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллаган.

 

Рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳарбий салоҳияти бўйича дунёнинг 145 та давлати орасида 5 поғонага юқорилаб, 53-ўринга жойлашди. Бу кўрсаткич мамлакат мудофаа тизими ва қуролли кучларни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси сифатида баҳоланмоқда.

 

Марказий Осиё давлатлари орасида рейтинг қуйидагича шаклланган: Қозоғистон — 58-ўрин, Туркманистон — 78-ўрин, Тожикистон — 100-ўрин, Қирғизистон эса 109-ўринни эгаллаган. Шу тариқа, Ўзбекистон минтақадаги энг кучли армия сифатида қайд этилган.

 

“Global Firepower Index–2026” рейтингида дунёнинг энг қудратли армияси сифатида АҚШ етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Россия, учинчи поғонани эса Хитой эгаллаган. Рейтинг ҳарбий техника, шахсий таркиб, молиявий имкониятлар ва логистика каби кўплаб омиллар асосида шакллантирилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.