Ўзбекистон

Республика бўйича 13 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида тезкор тадбирлар натижасида наркосавдо, товламачилик ва қимор ўйинлари содир этган шахслар ушланмоқда.

Республика бўйича 13 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди

 

Мамлакатимизда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида жорий йилнинг 20 январидан бошлаб Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳамкорлигида республика миқёсида тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzгa хабар берди.

 

Тадбирлар доирасида бир қатор ҳолатлар аниқланди, жумладан:

Гулистон шаҳрида 2002 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс Gentra русумли автомашинасида ушланиб, уяли телефонидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳақида маълумотлар олинди. Унинг уйидан 2 кг 787 гр «Прегабалин», 1900 дона капсула кўринишидаги «Прегабалин», 150 дона «Тропикамид» ва 1 литр «Тропикамид» ҳамда турли анжомлар расмийлаштириб олинди. Унга нисбатан ЖКнинг 251-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Тошкент вилоятида 3 нафар шахс 36 дона «Регапен» дорисини шартли харидорга сотган вақтида ушланиб, жами 13 217 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Уларга нисбатан ЖКнинг 251-1-моддаси билан иш қўзғатилди.

 

Мирзо Улуғбек туманида 1995 йилда туғилган шахс 4 нафар шерик билан 2 нафар фуқарони уриб, 500 АҚШ долларини ўзлаштирган. Гуруҳ аъзоларига ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан иш қўзғатилди.

 

Тошкент шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган шахс «Малика» савдо мажмуасида телефон сотиш орқали безорилик ва зўравонлик ҳаракатларини содир қилган. Ҳозирда у қўлга олинган, иш ЖКнинг 277-моддаси билан қўзғатилган.

 

Чиноз туманида 1967 йилда туғилган шахс 10 нафар фуқарони иштирокида қимор ўйинлари ташкил қилган. Тезкор тадбирда жами 140 млн сўм миқдоридаги пуллар мусодара қилинди. Ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 278-моддаси билан иш қўзғатилди, қолганларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида чоралар кўрилди.

 

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигидаги тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда ва жиноятчиликка қарши курашишда самарали чора-тадбирлар қўлланилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.