Ўзбекистон

Зарқайнар кўчасида амалга оширилган лойиҳа доирасида 1 500 киши иш билан таъминланди

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди.

Зарқайнар кўчасида амалга оширилган лойиҳа доирасида 1 500 киши иш билан таъминланди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 23 январь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Хастимом маҳалласидаги Зарқайнар кўчасида амалга оширилган туризм ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишди.

 

Туризм соҳаси нисбатан кам маблағ эвазига кўплаб иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадини ошириш ҳамда ҳудудлар қиёфасини яхшилаш имконини берадиган истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Тошкент шаҳрида бу борада катта салоҳият мавжуд.

 

Мазкур имкониятларни тўлиқ ишга солиш мақсадида Олмазор туманида 447 гектар ҳудудни қамраб олган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унга мувофиқ, 15 та маҳаллани ўзаро боғлайдиган туман аҳамиятидаги 6 та кўчада туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда.

 

Лойиҳанинг муҳим қисми ҳисобланган Зарқайнар кўчасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ушбу ҳудуд асрлар давомида шаклланган тарихий қиёфаси, миллий меъморчилик анъаналари ва ҳунармандчилик муҳити билан ажралиб туради.

 

Республика буджетидан ажратилган 150 миллиард сўм маблағ ҳисобига 576 та хонадон миллий услубда таъмирланиб, маҳалла тарихий муҳитга уйғун қиёфа касб этди. Шунингдек, 100 нафар тадбиркор томонидан киритилган 166 миллиард сўмлик инвестиция эвазига 7 та меҳмонхона, 8 та ресторан, 5 та ҳунармандчилик маркази, 1 та савдо маркази ҳамда 125 та хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилди. Натижада 1 500 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.

 

Давлат раҳбари янгиланган кўча бўйлаб юриб, миллий меъморий услубда таъмирланган хонадонлар, обод инфратузилма ва яратилган шароитлар билан танишди. Аҳоли, ҳунармандлар ва сайёҳлар билан самимий мулоқот қилди.

 

Президент ҳунармандчиликни миллийликни ифодаловчи муҳим йўналиш сифатида баҳолаб, ушбу соҳада кадрлар тайёрлашни кучайтириш, ҳунармандлар фаолияти учун зарур шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда ҳунармандлар университетини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

 

Шунингдек, давлат раҳбарига «Олмазор» инновацион ўсиш ҳудудини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган мастер-режа тақдим этилди. Унда ҳудудни фазовий ривожлантириш концепцияси, функционал зоналаштириш ва эҳтиёжларни баҳолаш натижалари акс этган.

 

Мастер-режага кўра, таълим ва инновация, туризм ва савдо, маданий мерос, бизнес ҳамда ИТ хизматларини қамраб олувчи “ривожланиш коридорлари” шакллантирилади. Эски шаҳар атрофида талабалар шаҳарчаси, университетлар, технопарклар, соғлиқни сақлаш объектлари ҳамда Ҳазрати Имом мажмуаси, Чорсу ва тарихий марказни боғловчи туризм йўналишлари ривожлантирилади.

 

Президент тарихий меросни асраб-авайлаган ҳолда замонавий инфратузилмани ривожлантириш зарурлигини қайд этиб, ҳар бир кўча учун камида беш йиллик мастер-режа ишлаб чиқиш ва “Эски шаҳар” бўйича алоҳида дастур тайёрлаш бўйича топшириқлар берди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"