Жаҳон

Илон Маск катта сиёсатга қайтмоқда

У 2026 йилги АҚШ оралиқ сайловларида республикачилар кампаниясини молиялаштиришга тайёр. У аллақачон Сенат номзодига 10 миллион доллар хайрия қилган.

Илон Маск катта сиёсатга қайтмоқда

 

Миллиардер Илон Маск 2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида республикачиларнинг сиёсий кампаниясини молиявий қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, дунёнинг энг бой одами аллақачон Республикачилар партиясидан Сенатга номзод бўлган сиёсатчига 10 миллион доллар миқдорида хайрия ажратган. Шунингдек, Маск ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида аввал таранглашган муносабатлар сўнгги пайтларда аста-секин юмшаб бораётгани қайд этилмоқда.

 

Нашр ёзишича, сўнгги ҳафталарда Маскнинг сиёсий жамоаси рақамли платформалар ва сиёсий коммуникация лойиҳалари устида ишлаш учун эҳтимолий пудратчилар билан учрашувлар ўтказган.

 

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 2024 йилги президентлик сайловлари жараёнида Доналд Трамп ва республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун қарийб 300 миллион доллар сарфлаган ва АҚШдаги энг йирик сиёсий донор сифатида эътироф этилган. Кузатувчиларга кўра, ҳозирги яқинлашув прагматик иттифоқ бўлиб, у Маскка Оқ уй ва амалдаги маъмурият билан таъсир каналларини сақлаб қолиш имконини беради.

 

2025 йилда Маск АҚШ Ҳукумат Самарадорлиги Департаменти (DOGE) координатори ва махсус тайинланган ходим сифатида бепул фаолият юритган. У бир муддат Трампнинг яқин сиёсий доирасига кирган. Бироқ, кейинчалик томонлар ўртасидаги муносабатлар бизнес манфаатлари ва сиёсий келишмовчиликлар сабаб совуқлашган.

 

5 июнь куни Маск ва Трамп ижтимоий тармоқларда очиқ баҳсга киришган. Кейинчалик Маск президент ҳақидаги кескин баёнотларидан афсус билдирганини маълум қилган.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"