Ўзбекистон

Наманганда 32 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Шу тариқа ноқонуний йўл билан олиб кирилган товарлар йўқ қилинган.

Наманганда 32 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Мажбурий ижро бюроси Уйчи тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартиб-таомилларга зид равишда олиб кирилган ва ваколатли органлар томонидан аниқланиб, тўхтатиб қолинган тамаки маҳсулотлари қонун ҳужжатлари талаблари асосида йўқ қилинди.

 

Жумладан, умумий қиймати 32 500 000 сўмни ташкил этувчи MILANO тамаки маҳсулотлари тегишли ваколатли органлар аъзолари иштирокида, белгиланган санитария ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ёқиш усулида йўқ қилинди.

 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда амалга оширилиб, ноқонуний муомалада бўлган товарларнинг йўқ қилиниши орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилди.

 

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, ноқонуний товар айланмасига қарши курашиш, шунингдек, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

 

custom img

44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан олинди

Шунингдек, “жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун” “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди.

custom img

Тошкент метроси ер усти ҳалқа линиясида иш вақти ўзгартирилади

Метро поездлари эндиликда бир соат олдиндан ҳаракатлана бошлайди.

custom img

Угом дарёси давлат гидрологик табиий ёдгорлигига айлантирилади

Угом дарёси ва унинг ҳавзасида биохилма-хилликни асраш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича янги мастер-режа ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев экология, чиқиндиларни бошқариш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли таклифлар билан танишди.

custom img

Тошкент—Хива йўналишидаги янги тезюрар поезд қатнови 3 майдан йўлга қўйилади

“Жалолиддин Мангуберди” электропоезди ҳафтасига 3 кун қатнаб, сафар вақти 7,5 соат атрофида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда подъезд ва тротуарлар олдига машина қўйиш тақиқланди

Кўп қаватли уйлар ҳудудида янги тақиқлар жорий этилди.

custom img

14 ёшли қизнинг таниши ППХ ходимини “шантаж” қилгани аниқланди

ИИББга кўра, Оҳангарондаги можаро шахсий келишмовчилик оқибатида юзага келган, ППХ ходимига нисбатан айбловлар асоссиз.

custom img

“Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га 16 та мажбурий кўрсатма берилди

Қашқадарёдаги корхонада экологик талаблар бузилгани аниқланиб, иш судга юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"