Ўзбекистон

Олимпия шаҳарчасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) нинг минтақавий маркази очилди

Ушбу марказ минтақада сув спорти турларини ривожлантириш, спортчилар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Олимпия шаҳарчасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) нинг минтақавий маркази очилди

 

Айни кунларда Тошкент спорт соҳасидаги нуфузли халқаро тадбирларга мезбонлик қилмоқда. Жумладан, бугун World Aquatics — Бутунжаҳон сузиш федерацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбир доирасида World Aquatics Президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам бошчилигидаги делегация Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. Делегацияга World Aquatics Ижроия қўмитаси Бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон сузиш федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳамда бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди.

 

Меҳмонлар Олимпия шаҳарчасидаги сув спорти турларига мўлжалланган замонавий иншоот билан таништирилди. Ташриф давомида ушбу мажмуада машғулот олиб бораётган спортчилар билан ҳам мулоқот қилинди.

 

Тадбирда фахрий меҳмон сифатида АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли ҳамда Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид ҳам иштирок этди.

 

Сув спорти иншооти ҳақида маълумот берилар экан, мазкур мажмуада бир вақтнинг ўзида сузиш ва сувга сакраш каби спорт турлари бўйича машғулотларни халқаро талаблар асосида узлуксиз ташкил этиш имконияти мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

 

Тадбир давомида Олимпия шаҳарчаси ҳудудида World Aquatics'нинг минтақавий марказини очиш маросими ҳам ўтказилди. Ушбу марказ минтақада сув спорти турларини ривожлантириш, спортчилар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

 

Олимпия шаҳарчаси спорт мажмуаси меҳмонларда юқори таассурот қолдирди. Келгусида нуфузли халқаро мусобақаларни айнан шу масканда ташкил этиш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Олимпия шаҳарчасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) нинг минтақавий маркази очилди | Zamon.uz