Ўзбекистон

Шимолий Орол денгизидаги сув ҳажми беш йил ичида 34 миллиард куб метрга етиши мумкин

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги натижасида денгиздаги сув захиралари деярли икки баробарга ошиши таҳмин қилинмоқда.

Шимолий Орол денгизидаги сув ҳажми беш йил ичида 34 миллиард куб метрга етиши мумкин

Шимолий Орол денгизидаги сув ҳажми келгуси беш йил ичида 34 миллиард куб метргача ошиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов маълум қилди.


Вазирнинг таъкидлашича, Шимолий Орол денгизини сақлаб қолишга қаратилган асосий чора-тадбирларнинг тўлиқ амалга оширилиши яқин беш йил ичида сезиларли натижа бериши кутилмоқда. Хусусан, денгиздаги сув захиралари деярли икки баробарга ошиши мумкин.


Нуржигитовга кўра, 2025 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича муҳим битимни имзолаган. Дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳамда Сирдарё ҳавзасидаги сув омборларининг келишилган иш режими ҳатто кам сувли йилларда ҳам Шимолий Оролга барқарор сув оқимини таъминлаш имконини берган.


Натижада Шимолий Орол денгизининг сув ҳажми 2023 йил бошидаги 18,4 миллиард куб метрдан ҳозирги 23 миллиард куб метргача ошган.


“Шимолий Орол денгизини сақлаш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Кўкарал тўғонини қайта қуриш ва денгиз сатҳини Болтиқ тизими бўйича 44 метргача кўтариш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа амалга оширилса, Шимолий Орол юзаси 3913 квадрат километргача, сув ҳажми эса 34 миллиард куб метргача етади. Денгизни бу даражагача тўлдириш учун тўрт-беш йил талаб этилади”, — деди вазир.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.