Ўзбекистон

Такси ҳайдовчилари пулли автотураргоҳлардан 30 дақиқагача бепул фойдаланишлари мумкин

Йил якунига қадар электромобилда такси хизмати кўрсатувчи фуқаролар сони 300 минг нафарга етказилади.

Такси ҳайдовчилари пулли автотураргоҳлардан 30 дақиқагача бепул фойдаланишлари мумкин

 

“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа доирасида йил якунига қадар электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сонини 300 минг нафарга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Мазкур мақсадга эришиш учун такси хизмати билан шуғулланаётган фуқаролар учун бир қатор имтиёзлар жорий этилиши кўзда тутилган. Хусусан, ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчиларига ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма берилади.

 

Шунингдек, давлат ташкилотларига тегишли пулли автотураргоҳлар, жумладан, аэропорт ва темирйўл вокзалларидаги автотураргоҳлардан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат этилади.

 

Давлат дастури лойиҳасида электромобил харидини рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланган. Унга кўра, аҳолига:

  • маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобиллар учун йиллик — 12 фоиз,
  • импорт қилинган электромобиллар учун йиллик — 16 фоиз ставкада банк кредитлари ажратилади.

 

Электромобил хариди учун бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг ошган қисми Давлат бюджети ҳисобидан тижорат банкларига компенсация қилинади. Дастлабки босқичда 41 минг дона электромобил хариди учун имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, электромобиллар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қувватлаш станцияларида 1 кВт·соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Қувватлаш станцияларини ташкил этиш учун тадбиркорларга йиллик 10 фоиз ставкада мақсадли кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси орқали молиялаштирилади.

 

Шунингдек, қувватлаш станциялари учун ер майдонлари аукционларда бозор қийматидан икки баравар арзон нархларда таклиф этилиши белгиланган. Режага кўра, 2026 йил охирига қадар электромобил қувватлаш станциялари сони 4 минг тага етказилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

custom img

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллаб, судьялар фаровонлиги адолатли va одил судловнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"