Ўзбекистон

Андижондаги мактабда ўқувчини таёқ билан урган директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Избоскан туманидаги 11-мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан вазирлик текширув бошлади.

Андижондаги мактабда ўқувчини таёқ билан урган директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

 

Андижон вилояти Избоскан туманидаги 11-мактабда ўқувчининг таёқ билан калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кейинчалик аниқланишича, болага зўравонлик қилган шахс мазкур мактаб директорининг ўринбосари бўлган.

 

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги маълумотига кўра, педагог ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларга зид бўлган ушбу ҳаракат учун директор ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган. Шу билан бирга, вазирлик ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этаётганини билдирди.

 

Қайд этилишича, воқеа 23 январь куни соат 10:00 атрофида мактаб ҳудудида содир бўлган. Видеолавҳада директор ўринбосари А. Қ. ўқувчиларни дарсга киритиш жараёнида мактаб ёшидаги болага қўпол муносабатда бўлиб, уни ураётгани акс этган.

 

Сўнгги вақтларда таълим муассасаларида зўравонлик билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб бораётгани жамоатчиликда хавотир уйғотмоқда. Аввалроқ Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини китоб билан ургани учун ишдан олинган, Сурхондарё вилоятида эса педагог ўқувчини уриб, унинг елкасини синдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижондаги мактабда ўқувчини таёқ билан урган директор ўринбосарига ҳайфсан берилди | Zamon.uz