Жаҳон

АҚШ иммиграция ходими Миннеаполисда 37 ёшли эркакни отиб ўлдирди

Ҳодиса депортация бўйича рейд вақтида содир бўлган. Расмийлар отишма ўзини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилганини билдирмоқда.

АҚШ иммиграция ходими Миннеаполисда 37 ёшли эркакни отиб ўлдирди

 

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ходимлари 24 январь куни Миннеаполис шаҳрида 37 ёшли эркакни отиб ўлдирди. CNN ва NPR хабарларига кўра, ҳодиса федерал ходимлар томонидан ўтказилаётган депортация операцияси вақтида юз берган.

 

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги маълумотига кўра, эркак ҳуқуқ-тартибот ходимларига тўппонча билан яқинлашган. Дастлаб уни қуролсизлантиришга уринишган, бироқ у куч билан қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг федерал ходим ўз ҳаёти ва атрофдагилар хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида ўқ узган.

 

Вазирлик ҳодиса жойидан 9 мм калибрли ярим автоматик тўппонча топилгани акс этган суратни ҳам эълон қилди. Маълум қилинишича, ҳалок бўлган шахс тан жароҳати етказиш билан боғлиқ иш бўйича қидирувда бўлган ва амалдаги яшаш рухсатномасига эга бўлмаган мигрант сифатида кўрсатилган. Бироқ Миннеаполис полицияси раҳбари Браян ЎХара унинг АҚШ фуқароси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини айтди.

 

Ҳодиса жамоатчиликда кескин норозиликка сабаб бўлди. Миннесота штати губернатори Тим Уолтс федерал офицерлар ҳаракатини қоралаб, президент Доналд Трампдан депортация жараёнларида федерал кучлардан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилди. Трамп эса, аксинча, ICE ходимларини қўллаб-қувватлаб, улар қуролланган шахсдан ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлганини таъкидлади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.