Ўзбекистон

АҚШга ноқонуний борган ўзбекистонликлар оғир синовлар ҳақида сўзлаб берди

Айрим мигрантлар АҚШга бориш учун 20 мингдан 30 минг долларгача маблағ сарфлаганини, ҳатто 80 минг доллар тўлаб ҳам мамлакатга кира олмаганлар борлигини айтган.

АҚШга ноқонуний борган ўзбекистонликлар оғир синовлар ҳақида сўзлаб берди

 

 

АҚШга ноқонуний йўл билан борган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси 21 январь куни чартер рейс орқали ватанга қайтарилди. Улар "Дунё" ахборот агентлигига берган интервьюларида Мексика орқали ўтган мураккаб йўллар, сафар давомида дуч келган хавф-хатарлар ва манзилдаги оғир шароитлар ҳақида сўзлаб берди.

 

Қайтган фуқароларнинг айтишича, сафар бир ойдан ортиқ вақтни олган, ўрмон ва саҳролардан пиёда ўтишга тўғри келган. Кўпчилик танишларининг “осон пул топяпмиз” деган гапларига ишониб йўлга чиққанини, аммо ҳақиқат бутунлай бошқача бўлганини таъкидлаган. Мексикадан кейин ҳам ҳужжат масалалари ва иш топиш деярли имконсиз бўлган.

 

Айрим мигрантлар АҚШга бориш учун 20 мингдан 30 минг долларгача маблағ сарфлаганини, ҳатто 80 минг доллар тўлаб ҳам мамлакатга кира олмаганлар борлигини айтган. “20 минг доллар пулимни ҳавога совуриб, уч ой қамалиб, депорт олиб, мана қайтиб келяпман”, дейди қайтган фуқаролардан бири. Унинг сўзларига кўра, миграция марказларидаги шароитлар жуда оғир бўлган.

 

Маълумотларга кўра, ушбу чартер рейс Ўзбекистон ва АҚШ тегишли идоралари ўртасида олиб борилган кўп ойлик ҳамкорлик натижасидир. Бу 11-рейс бўлиб, унинг доирасида қайтарилган ўзбекистонликлар умумий сони қарийб 700 нафарга етди. Расмийлар ноқонуний миграция катта хавф ва йўқотишларга олиб келишини яна бир бор эслатмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

АҚШга ноқонуний борган ўзбекистонликлар оғир синовлар ҳақида сўзлаб берди | Zamon.uz