Ўзбекистон

Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади ахлат контейнеридан топилди

Қотилликда гумонланганган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркиядан Грузияга қочаётганда қўлга олинди.

Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади ахлат контейнеридан топилди

 

 

Туркиянинг Истанбул шаҳри, Шишли туманида ахлат контейнеридан топилган бошсиз аёл жасади Ўзбекистон фуқаросига тегишли экани расман тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур воқеани чуқур қайғу билан қабул қилганини билдириб, расмий баёнот эълон қилди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган шахс контейнер ичида чойшабга ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Дастлабки кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги аниқланган.

 

Бош консулхона томонидан Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари, суд-тиббий экспертиза маркази ва прокуратура билан ҳамкорликда олиб борилган текширувлар натижасида марҳума 37 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси — Д.Ҳ.  экани тасдиқланган.

 

Расмий маълумотга кўра, ушбу жиноят юзасидан Ўзбекистон Республикасининг икки нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган пайтда ушланган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда ва жараён Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

 

Шунингдек, Бош консулхона дипломатлари марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиб, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди. Консулхона марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, қўшимча маълумотлар фақат расмий манбалар орқали эълон қилинишини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади ахлат контейнеридан топилди | Zamon.uz