Ўзбекистон

Миллий педагогика университети дипломлари энди Европада ҳам тан олинади

Университетнинг кимё ва биология йўналишлари Германиянинг ASIIN агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди.

Миллий педагогика университети дипломлари энди Европада ҳам тан олинади

 

Ўзбекистон таълим тизими халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб бормоқда. Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг Кимё ва Биология бакалавриат таълим йўналиши ҳамда ушбу фанлар бўйича магистратура мутахассисликлари нуфузли халқаро аккредитация агентлиги ASIIN (Германия) томонидан жорий йилнинг 16 январь куни аккредитациядан ўтказилди.

 

Мазкур таълим йўналишлари мамлакатимизда биринчилардан ASIIN аккредитациясини қўлга киритган бўлиб, университетнинг таълим стандартлари, ўқув жараёнининг методик таъминоти, профессор-ўқитувчилар салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқиқотлар халқаро мезонларга тўлиқ мос келишини тасдиқлайди.

 

2030 йил 30 сентябргача амал қиладиган ушбу сертификатлар университет битирувчиларининг дипломлари эндиликда Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларда тан олинишини билдиради. Шунингдек, кимё ва биология йўналишларида таҳсил олган кадрларнинг хорижий таълим муассасалари ва саноат корхоналарида фаолият юритишига замин яратади.

 

Қайд этиш керакки, ASIIN экспертлари томонидан берилган методик тавсиялар ва баҳолаш мезонлари ўқув жараёнининг янада модернизация қилинишига хизмат қилади. Европа ва бошқа минтақалардаги университетлар билан қўшма дастурлар, алмашинув дастурлари ва илмий лойиҳалар амалга оширилиши учун мустаҳкам асос яратади.

 

Ушбу ютуқ айнан педагогик олий таълим муассасалари бўйича республикада илк маротаба қайд этилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистон таълим тизимининг халқаро стандартлар билан уйғунлашаётганининг ёрқин далилидир.

 

Эндиликда мазкур йўналишларнинг битирувчилари, хорижий университетларда магистратура ёки докторантурани давом эттириш, халқаро таълим муассасаларида ўқитувчи ёки илмий ходим сифатида фаолият олиб бориш, биология ва кимё саноати йўналишларида жаҳон меҳнат бозорига чиқиш, халқаро грант лойиҳаларида иштирок этиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Миллий педагогика университети дипломлари энди Европада ҳам тан олинади | Zamon.uz