Ўзбекистон

Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси энг паст бўлган мамлакатлар қаторидан жой олди

2025 йилги халқаро тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатда СИ технологияларидан фойдаланиш даражаси атиги 6,3 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси энг паст бўлган мамлакатлар қаторидан жой олди

 

2025 йилда Ўзбекистон сунъий интеллектдан (СИ) фойдаланиш кўрсаткичлари бўйича 147 та давлат орасида 141-ўринни эгаллади. Мисрософтъга қарашли Иқтисодиёт ва сунъий интеллект институти томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра райтинг эълон қилинди. Бу ҳақда Казинформ нашри хабар берди.

 

Ҳисоботда таъкидланишича, мамлакатда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш даражаси 6,3 фоиздан ошмайди. Ушбу натижа билан Ўзбекистон дунё рейтингининг энг қуйи поғоналаридан жой олган бўлиб, ундан кейин фақат Сурия ва Шри-Ланка қайд этилган.

 

Марказий Осиё мамлакатлари орасида ҳам фарқ сезиларли. Масалан, Қозоғистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси 13,7 фоизни ташкил этиб, бу мамлакатга глобал рейтингда 71-ўринни эгаллаш имконини берган. Тожикистон ва Туркманистон эса Ўзбекистонга яқин кўрсаткичлар билан қуйи ўринларда жойлашган.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича айрим ташаббуслар мавжуд. Хусусан, жорий йилда зилзилаларни сунъий интеллект ёрдамида башорат қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, мутахассислар бу келгусида технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси энг паст бўлган мамлакатлар қаторидан жой олди | Zamon.uz