Ўзбекистон

Сурхондарёда Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаган шахс ушланди

У танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва пул қайтарилмагани сабабли гаров сифатида унинг шеригини тутқунликда сақлаб, турли қийноқларга солган.

Сурхондарёда Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаган шахс ушланди

 

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир қатор оғир жиноятлар фош этилди. Хусусан, Андижон шаҳрида ва Олтинкўл туманида яшовчи 1995, 1998 ва 2002 йилларда туғилган уч нафар шахс ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништириб, 2004 йилда туғилган фуқаронинг 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивларини товламачилик йўли билан қўлга киритгани аниқланди. Улар жабрланувчига эвазига 160 минг АҚШ доллари миқдорида қалбаки пул берган. Тезкор тадбирда гумонланувчилар қўлга олиниб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165 ва 176-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Сурхондарё вилоятида аниқланган ҳолатда эса Денов шаҳрида яшовчи, илгари судланган 1993 йилда туғилган шахс Тожикистон Республикаси фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб тургани маълум бўлди. У танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва пул қайтарилмагани сабабли гаров сифатида унинг шеригини тутқунликда сақлаб, турли қийноқларга солган. Натижада жабрланувчига оғир тан жароҳати етказилган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Хоразм вилоятида ҳам “кўча ечими” билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Урганч ва Хива шаҳарларида ҳамда Боғот туманида яшовчи 1991, 1996 ва 1997 йилларда туғилган уч нафар фуқаро ҳудудий зўравонлик ва жиноий ҳаракатларга алоқадор экани аниқланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан иш қўзғатилди ва қамоқ чораси белгиланди.

 

Шунингдек, Янгиариқ туманида қимор ўйинлари ташкил этган 1965 йилда туғилган шахснинг хонадонидан 32 миллион сўм пул ва ўйин карталари ашёвий далил сифатида олинди. Андижон вилояти Жалақудуқ туманида эса 20 килограммдан ортиқ марихуана сақлаган, илгари судланган 1950 йилда туғилган фуқаро фош этилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу каби салбий ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.