Ўзбекистон

2029 йилги Ёшлар Осиё ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади

Президент Мирзиёев Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида иштирок этди. Тадбир якунида Осиё Олимпия кенгаши президенти Шайх Жавъан ол Соний Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди.

2029 йилги Ёшлар Осиё ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди.

 

Тадбирда етакчи халқаро ва минтақавий спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашди. Жумладан, Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг биринчи вице-президенти, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги президенти Витолд Банка, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе, Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд, “Ворлд Бохинг” президенти Геннадий Головкин, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштирок этди.

 

Шунингдек, тадбирда АҚШ Президентининг махсус вакили Паоло Замполли, Россия Федерацияси спорт вазири Михаил Дегтярёв, Саудия Арабистони спорт вазири Абдулазиз бин Туркий Ол Сауд, Қатар ёшлар ва спорт вазири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний ҳам қатнашди.

 

Давлат раҳбари ўз нутқида спорт бугунги мураккаб ва зиддиятли дунёда халқлар ўртасида мулоқот, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамловчи универсал восита эканини таъкидлади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни Осиё Олимпия кенгаши президенти этиб сайлангани билан қутлаб, унинг Осиё ва жаҳон спортини ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

 

Ўзбекистоннинг Осиё Олимпия кенгаши билан самарали ҳамкорлиги изчил ривожланаётгани қайд этилиб, Кенгаш Ижроия қўмитасининг 77-сессияси Тошкентда муваффақиятли ўтказилгани, мамлакатимиз вакилининг Марказий Осиё бўйича вице-президент этиб сайлангани ҳамда 2029 йилги Ёшлар Осиё ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилиши белгилангани таъкидланди.

 

Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳам тўхталди. Уч босқичли “Президент Олимпиадаси”, замонавий спорт инфратузилмалари, жумладан Олимпия шаҳарчаси барпо этилгани, спортчиларни тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилаётгани қайд этилди.

 

2024 йил Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг муваффақиятли иштироки, шунингдек, мамлакатда 15 миллиондан ортиқ аҳоли мунтазам спорт билан шуғулланаётгани алоҳида эътироф этилди.

 

Ассамблея доирасида халқаро ва Осиё спорт ташкилотлари Ўзбекистон миллий федерациялари билан 20 дан ортиқ ҳамкорлик битимларини имзолади. Хусусан, Бўстонлиқ туманида Акбар Жўраев номидаги оғир атлетика клуби ривожлантирилади, Минтақавий спорт курашлари академияси ташкил этилади, волейбол ва чим устида хоккей инфратузилмалари барпо этилади.

 

Ўзбекистоннинг ҳалол спорт тамойилларига содиқлиги ва допингга қарши қатъий позицияси яна бир бор тасдиқланди. Тошкентда Марказий Осиё антидопинг ташкилотлари йиғилиши ва халқаро форум ўтказилаётгани ушбу йўналишдаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.

 

Тадбир якунида Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги хизматлари учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг «Шон-шараф» ордени билан тақдирланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.