Жаҳон

АҚШда кучли қор бўрони оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди — СNN

Мамлакатнинг 24 штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

АҚШда кучли қор бўрони оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди — СNN

 

Қўшма Штатларда қор ёғиши, кескин совуқ билан кечган кучли бўрон оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда СNN телеканали хабар берди. Табиий офат сабаб бир миллиондан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолган, 24 штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

 

Бўрон мамлакатнинг шарқий ва жанубий ҳудудларига жиддий таъсир кўрсатди. Хусусан, Теннесси штатида 330 мингга яқин, Миссисипида 160 мингдан ортиқ ҳамда Луизианада қарийб 135 минг киши электрсиз қолган. Расмийларга кўра, узилишларга электр узатиш тармоқларининг музлаб қолиши сабаб бўлган.

 

Нью-Йорк шаҳар мери Зоҳран Мамдани аҳолига қор ёғиши давом этаётганини инобатга олиб, уйда қолишни тавсия қилди. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида қор қалинлиги 23 сантиметргача етган.

 

Нью-Йоркдаги LaGuardia халқаро аэропорти ҳамда Пенсилваниядаги Lehigh Valley халқаро аэропорти вақтинча фаолиятини тўхтатган.

 

СNN маълумотига кўра, рекорд даражадаги совуқ ва оғир об-ҳаво шароити сабаб электр узилишлари бир неча кун давом этиши мумкин. Мамлакат сўнгги 100 йил ичидаги энг кучли муз бўронларидан бири сифатида баҳоланаётган Ферн бўронидан жиддий зарар кўрган. Ушбу бўрон оқибатлари 200 миллиондан ортиқ аҳолига таъсир кўрсатган.

 

Вазият «тарихий» дея баҳоланмоқда. Аҳоли зарур маҳсулотларни захиралашга киришган бўлиб, айниқса батареялар, консервалар ва гигиена воситаларига талаб ошган. Синоптиклар қор, бўрон ва музлайдиган ёмғир ой охиригача давом этишини прогноз қилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.