Ўзбекистон

ИИВнинг икки собиқ ўринбосари “ақлли светофорлар иши” доирасида қамоққа олинди

Улар давлат мулкини йирик миқдорда талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.

ИИВнинг икки собиқ ўринбосари “ақлли светофорлар иши” доирасида қамоққа олинди

 

 

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг лавозимидан бир кунда озод этилган икки собиқ ўринбосари — Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани айтилмоқда. Бу ҳақда "Daryo" хабар берган. 

 

Маълумотларга кўра, собиқ юқори лавозимли амалдорларга нисбатан тергов ишлари “ақлли светофорлар” лойиҳаси билан боғлиқ жиноят иши доирасида олиб борилмоқда. Улар давлат мулкини йирик миқдорда талон-торож қилишда гумонланмоқда.

 

Манбалар таъкидлашича, мазкур иш доирасида бир нечта шахслар текширувдан ўтказилмоқда, бироқ ҳозирча тергов тафсилотлари ошкор этилмаяпти. Қамоққа олиш эҳтиёт чораси сифатида қўллангани қайд этилмоқда.

 

Айни пайтгача расмий идоралар ушбу хабарга нисбатан расмий муносабат билдирмаган. Масала бўйича қўшимча маълумотлар тергов давомида эълон қилиниши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ИИВнинг икки собиқ ўринбосари “ақлли светофорлар иши” доирасида қамоққа олинди | Zamon.uz