Ўзбекистон

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Собиқ имом-хатибга нисбатан ўзлаштириш, сохта тадбиркорлик ва мансаб сохтакорлиги бўйича айбловлар қўйилган.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

 

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

 

Судда маълум қилинишича, бир ҳафта аввал суд залининг ўзида ҳибсга олинган Одилхон Исмоиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айбловлар эълон қилинган.

 

Хусусан, унга:

  • ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми («а» ва «в» бандлари) — йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата,
  • 179-модда — сохта тадбиркорлик,
  • 189-модданинг 1-қисми — савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш,
  • 209-модданинг 2-қисми («а» банди) — мансаб сохтакорлиги,
  • шунингдек, 227-модданинг 2-қисми («а» банди) ҳамда 228-модданинг 2 ва 3-қисмлари — ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар ва бланкларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ айбловлар қўйилган.

 

Маълумот ўрнида, Одилхон қори Юнусхон ўғли аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча), «Фирдавс» ҳамда “Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидларида имом-хатиб сифатида фаолият юритган. Шунингдек, у бир муддат «Вақф» фонди раҳбариятида ҳам ишлаган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.