Ўзбекистон

“Овқатимизга атайлаб чўчқа гўшти қўшиб беришди”- урушдан қочган йигит

Россияда таксистлик қилган йигит  ўзи билмаган ҳолда психотроп моддалари савдосига аралашиб, 9 йил-у 6 ойга қамалган. Сўнгра, россиялик ҳарбийлар жазони ижро этиш муассасасига келиб, уни ва бошқаларни афв этиш ва мамлакат фуқаролигини бериш эвазига урушга таклиф этган. Аммо, жазо ўтаётганларнинг ҳеч бири бунга рози бўлмагач, руслардан ташқари барча миллат вакиллари қаттиқ режимдаги изолёторга ўтказилган.

“Овқатимизга атайлаб чўчқа гўшти қўшиб беришди”- урушдан қочган йигит

 

Наманганда Россия армиясига ёлланган йигит жиноий жазога тортилди. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

Суд ҳукмида келтирилишича, Наманган туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Р.С. 2021 йил 2 октябр куни  ишлаб пул топиш мақсадида Россияга борган. У ерда таксистлик қилган Р.С. 2022 йилнинг январ ойида психотроп моддаларнинг ноқуноний савдоси билан ушланиб, 9 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

 

2024 йилнинг сентябр ойида бир гуруҳ россиялик ҳарбийлар Невянск шаҳридаги ЖИЕМга келиб, Р.С. ва бошқа маҳбусларни урушга таклиф этган. Уларга 1 йиллик шартнома имзолаш эвазига афв этилиши, ойига 200 000 рубл маош(30 млн сўм атрофида) тўланиши ҳамда мамлакат фуқаролиги берилиши ваъда қилинган. Дастлаб бунга ҳеч ким рози бўлмаган. Октябр ойида эса ЖИЕМ маъмурияти ҳеч қандай сабабларсиз рус милларига мансуб бўлмаган барча маҳбусларни қаттиқ режимдаги изолятор(карсер)га ўтказиш бошланган.  

 

“2024 йил 3 октябр куни бизни карсерга киритишди, у ернинг шароити жуда ёмон - зах, деворлари ёрилган ва ҳавоси жуда совуқ эди. ЖИЕМ маъмурияти карсердагиларнинг овқатига атайлаб чўчқа гўшти қўшиб беришарди, сувни ҳам ўчириб қўйишди. Шу билан бирга бизга психологик ва жисмоний тазйиқ ўтказишарди, шу орада, ЖИЕМ бошлиғининг биринчи ўринбосари ким урушга кетишга рози бўлса ва урушда иштирок этиш бўйича бир йиллик шартномага имзо қўйса, карсердан чиқишини, агар имзо қўймаса, карсердан чиқмаслигини, шу ерда ўлиб кетишини айтди, шундан сўнг 2025 йил 4 январ куни шароит жуда ёмон бўлганлиги ва ўлиб кетмаслик учун жазо муддатини ўтаётган бошқа шахслар билан уларнинг таклифига рози бўлдик” – дейди йигит суддаги кўрсатмасида.

 

2025 йил 5 январ куни эса судланувчи Р.С. ҳамда унинг ҳамроҳлари Украинанинг Донеск вилояти Металист қишлоғида жойлашган дала полигонига олиб борилган. У ерда 10 кун тайёргарликдан ўтишгач, оддий аскар ҳарбий унвони ва мотоўқчи лавозими берилган. Шундан кейин, улар Зверова қишлоғи йўналишидаги жанг майдонига йўналтирилган.  Жангга киришдан олдин ҳар бирларини автомат калашников, броножилет, каска, 4 та магазин ва 4 та граната билан қуролантиришган.

 

“Жангга кириш олдидан қисм командири ким жанг майдонидан ортига қайтса, яъни чекинса ўша заҳоти отиб ўлдирилиши тўғрисида буйруқ берди, шундан сўнг жанговар ҳаракатларга кирдик, 2025 йил 16 январ куни шерикларимнинг барчаси украиналик ҳарбийлар томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида вафот этишди. Мен танамга ўқ парчалари урилиб жароҳат олганим туфайли ортга қайтдим”- дейди йигит кўрсатмасида.

 

Шундан сўнг, Р.С.ни 24 январ куни Россия тасарруфидаги Селидова шаҳри орқали Екатеринбургдаги ҳарбий госпиталга олиб боришган. Йигит у ерда соғаймагач, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги ҳарбий госпиталларда даволаниб чиққан. 21 март куни эса  госпиталдан қочиб, Москвадаги Ўзбекистон элчихонасидан ёрдам сўраган. Ниҳоят, йигит 28 март санасида “Домодедва-Наманган” авиайўналишида Ватанга қайтиб келган.

 

ЖИБ Наманган туман судининг 2025 йил 30 декабрдаги ҳукми билан Р.С.га 3 йил 6 ой муддатга ишлаш, шунингдек иш жойигача бориш ва уйига қайтиш вақтидан ташқари озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

custom img

Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги бўйича энг ёмон натижа қайд этган банклар ҳам эълон қилиб борилади.

custom img

Бўстонлиқда қўл тормози тортилмаган Captiva каналга тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари автомобилни сувдан чиқариб олган. Жабрланганлар йўқлиги билдирилди.

custom img

Тошкентнинг барча туманларида Ўзбекистон МТЖ ўйинлари катта экранларда намойиш этилади

Энг йирик томоша майдони “Бунёдкор” стадиони ҳудудида ташкил этилади.

custom img

Наманган шаҳрида реновация доирасида 36 та кўп қаватли уй бузилади

Дастур доирасида уйлар бузилиб, 92 та янги кўп қаватли уй ва юзлаб хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

custom img

Самарқандда Damas даҳшатли аварияга учради

Ҳайдовчи транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфалт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Наманганда мактаб директорлиги учун 10 минг доллар сўраган амалдор ушланди

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш учун ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган МТТ ходими қўлга олинди.

custom img

Энди маҳкумларнинг китоб мутолааси тест орқали баҳоланади

Адабиётларни ўқиганлик даражасини баҳолаш учун махсус комиссия ташкил этилиб, комиссия йилига камида икки марта тест синовлари натижаларини кўриб чиқади.

custom img

Самарқандда 3 ёшли бола боғча ҳудудидаги сув ҳавзасига тушиб кетиб вафот этди

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"