Жаҳон

Болаларимизнинг мияси сотилмайди, на Америка платформаларига, на Хитой телеканалларига — Макрон

Франция парламенти болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқловчи қонунни маъқуллади.

Болаларимизнинг мияси сотилмайди, на Америка платформаларига, на Хитой телеканалларига — Макрон

 

Франция Миллий Ассамблеяси 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда Franceinfo хабар берди.

 

Овоз бериш 27 январга ўтар кечаси бўлиб ўтган. Қонун лойиҳасини 116 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланган.

 

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳукуматдан мазкур қонунни қабул қилиш жараёнини тезлаштиришни сўраган. Унинг таъкидлашича, тақиқ 2026 йил 1 сентябргача, яъни янги ўқув йили бошланишидан олдин кучга кириши лозим.

 

“Болаларимизнинг мияси сотилмайди — на Америка платформаларига, на Хитой телеканалларига. Уларнинг орзуларини алгоритмлар белгилаб бера олмайди”, — деб ёзди Макрон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Маълум қилинишича, Эммануэл Макрон 2025 йил июнь ойида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш режасини эълон қилган. Президентнинг фикрича, ижтимоий тармоқлар ёшларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, айниқса босим ва зўравонликка оид контент ёшлар орасида кенг тарқалаётгани хавотирли.

 

2025 йил охирида Франция ҳукумати ушбу масалага оид икки қисмдан иборат қонун лойиҳасини тайёрлаган. Унинг иккинчи қисмида ўрта мактабларда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш таклифи ҳам ўрин олган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.