Ўзбекистон

Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаев ва республика профилактика бошлиғи Х.Қодиров ишдан олинди

Бозорлар ва гавжум ҳудудларда хавфсизликни таъминлашдаги сусткашлик кескин танқид қилинди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаев ва республика профилактика бошлиғи Х.Қодиров ишдан олинди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида бозорлар ва гавжум ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар кескин танқид қилинди.

 

Йирик бозорлар ва аҳолиси гавжум жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар идоралари ўртасидаги ҳамкорлик етарли эмаслиги қайд этилди.

 

Маълум қилинишича, ўтган йил давомида бозорлар ва парклар ҳудудида жами 87 та жиноят содир этилган, шунингдек, пойтахт бўйлаб 774 та ёнғин ҳолати қайд этилган.

 

Шу билан бирга, бозорлар фаолиятини рақамлаштириш жараёни жуда суст кечаётгани танқид қилинди. Ҳозирги кунга қадар фақат «Чорсу» ва «Фарҳод» бозорларида ситуацион марказлар ташкил этилган, холос.

 

Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича масъул ўринбосари Зоҳиржон Қурбонов тайинланганига икки йилдан ошганига қарамай, тизимни рақамлаштириш борасида ҳануз сезиларли ижобий натижалар мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

 

Йиғилишда ушбу ва бошқа тизимли муаммолар ҳамда камчиликлар, аввало, раҳбарларнинг масъулиятсизлиги ва лоқайдлиги оқибати экани алоҳида таъкидланди.

 

Мазкур ҳолатлар сабаб, масъул вазир ўринбосари Б.Абдуллаев ҳамда республика профилактика бошқармаси бошлиғи Х.Қодиров эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.