Ўзбекистон

Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадда ижарага бериб, 315 миллион сўмни ўзлаштирган, иш фаолиятида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилган.

Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 

Тошкент шаҳрида яширин ва кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 60 триллион сўмга етгани қайд этилди. Бу ҳолат натижасида давлат буджети йилига қарийб 7,5 триллион сўм даромаддан маҳрум бўлмоқда.

 

Маълум қилинишича, айрим акциз солиғи тўловчилар ишлаб чиқариш ва реализация ҳажмини яширгани оқибатида 66 миллиард сўм солиқ тўланмаган. Шу билан бирга, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва солиқ маъмурчилиги бўйича пойтахт солиқ органларининг фаолияти мутлақо қониқарсиз экани танқид қилинди.

 

Хусусан, қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларнинг қарийб 30 минг нафари бирор сўм ҚҚС тўламаган. Савдо, сервис ва умумий овқатланиш соҳаларида ўрнатилган назорат-касса техникаларининг қарийб 25 фоизи амалда ишлатилмаётгани аниқланган.

 

Шунингдек, айрим солиқ идоралари раҳбарларининг буджет тушумларини ошириш ўрнига ноқонуний фаолият юритаётган «тадбиркор»ларга ҳомийлик қилаётгани қайд этилди. Ўтказилган текширувлар давомида 70 миллиард сўмлик солиқ ҳисобланмай қолгани маълум бўлди.

 

Сўнгги икки йил ичида Тошкент шаҳар солиқ идораларининг 19 нафар ходими коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилиб, давлат буджетига жами 27 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланди.

 

Хусусан, ўтган ҳафта Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Д.Усманов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аниқланишича, у инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадларда ижарага бериб, 315 миллион сўм маблағни ўзлаштирган, шунингдек хизмат фаолиятида гуруҳбозлик ва маишатбозликка йўл қўйган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.